Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳарбийларга республика ҳудудида Россиянинг “Орешник” ракета тизимини жойлаштиришни таъминлаш ва ундан фойдаланиш имкониятини режалаштиришни топширди. Бу ҳақда мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи – мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Павел Муравейко маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Фақат битта кўрсатма бор – “Орешник”ни бизнинг ҳудудимизга жойлаштиришни таъминлаш ва ундан фойдаланишни тўғри режалаштириш”, дея Муравейконинг сўзларидан иқтибос келтиради БелТА агентлиги.
Беларусга қанча бундай комплекслар етказиб берилиши режалаштирилгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у “бу ҳақда фақат Россия президенти билишини” айтди.