Қарорга кўра, маданият ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар йўлга қўйилади:
- ижодкор ёшлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона платформа жорий этилади ҳамда “ERP madaniyat” ягона бошқарув тизимига интеграция қилинади;
- маданият соҳасида сунъий интеллектдан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича “Ижодий технолаборатория“ ташкил этилади;
- умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида “Ижодкор ёшлар клуби“ фаолияти йўлга қўйилади;
- “Маданият волонтёрлари“ ижтимоий ҳаракати фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили жаҳоннинг камида 4 нафар етакчи мутахассислари ва таниқли санъаткорлари ўқув жараёнларига жалб этилади ҳамда камида 4 нафар ижодкор ёшлар хорижий мамлакатларга тажриба алмашиш учун юборилади.
Маданият ва санъат йўналишидаги “Start-Up” лойиҳалари учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ижодий грантлар ажратиш чоралари кўрилади.
2026 йилдан Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик календарь-режа асосида ёшлар учун танлов ва фестиваллар ташкил этилади.









