Маданият ва туризм соҳасида Литва билан ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Туризм 11 июл 2023 1873

    Жорий йил 10 июлда Маданият ва туризм вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари У.Азамов ва Литва ҳукумати ҳузуридаги Миллий озчиликлар бўйича кенгаш аъзоси Л.Урманова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданий ва туризм соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, санъатнинг театр, хореография ва концерт томошалари бўйича икки томонлама алмашинув жараёнларини мунтазам олиб бориш ҳамда икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Келгусида ўзбек миллий хореография санъати ва қўғирчоқ театри томошаларини Литвада ташкил этиш ҳамда литвалик санъат усталарининг Ўзбекистон бўйлаб гастролларининг амалга оширилиши бўйича келишиб олинди деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

    Ўз навбатида Л.Урманова Ўзбекистон кейинги йилларда туризми тез ривожланаётган мамлакат сифатида литваликларда катта қизиқиш уйғотаётганлигини қайд этди. Томонлар туристлар оқимини оширишда икки мамлакатда ҳам тизимли тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамфикр эканликларини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates