Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Қорақалпоғистон нима мақсадда борди?

    Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аҳмедов хизмат сафари билан Қорақалпоғистонга йўл олди.

    Вазир ўринбосари даставвал, Опера ва бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби иш фаолияти, қабул жараёнлари, янги ўқув йили учун кўрилган ҳозирликларни кўздан кечирди.

    Шунингдек, янгидан ташкил этилган Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали учун мос бино ажратиш бўйича Нукус шаҳри «Ҳурлиман қиз бахши» кўчасида жойлашган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг эски биносини кўздан кечирди.

    Б.Аҳмедов аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш борасида масъул мутасаддиларга муҳим кўрсатма ва топшириқлар берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates