Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова умумтаълим, мусиқа ва санъат мактаблари педагоглари билан учрашди

    26 ноябрь куни пойтахтдаги Симпозиумлар саройида соҳа масъуллари, умумтаълим, мусиқа ва санъат мактаблари педагоглари билан мулоқот ўтказилди.

    Унда мамлакатимизда таълим-тарбия сифатини ошириш, хусусан, мусиқа йўналишида ўқитиш тизимини такомиллаштириш, илғор услубларни амалиётга жорий этиш бўйича 7 ноябрь куни Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар муҳокама этилди.

    Учрашув давомида 7 ноябрь кунидаги тақдимотдан сўнг Президентнинг 2024 йил 15 ноябрдаги «Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори асосида мусиқа маданияти фани ўқитувчилари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши, қарорга асосан, мусиқа фани ўқитувчиларининг педагогик фаолиятини юқори баҳолаш ва уларга яратган шароитларни яхшилаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиши, хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш ва малака ошириш тизими йўлга қўйилиши муҳокама қилинди.

    Бу йўналиш бўйича ўқув қўлланмалари, ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилиши, малака ошириш тизими дуал таълим асосида амалга оширилиб, 100 соатга мўлжалланган малака ошириш курсларидаги назарий фанлар Педагогик маҳорат марказларида, амалий машғулотлар Болалар мусиқа ва санъат мактабларида амалга оширилиши, мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш ва сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 20 фоизгача бўлган устамалар бериш тизими жорий этилиши ҳақида маълумот берилди.

    «Турон мактаб театри»нинг ижобий тажрибаси асосида мактабларда «Иқтидор» ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилиши, ушбу жамоалар иштирокида 3 босқичли «Иқтидор» мактаб ансамбли Республика танлови ўтказилиши, ҳудудлардаги мусиқа ва санъат мактаблари умумтаълим мактабларига таянч мактаб сифатида бириктирилиб, иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш мақсадида мунтазам кўрик-танловлар ўтказиш йўлга қўйилиши, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, умумтаълим мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва «Баркамол авлод» болалар мактаблари интеграция қилиниши, ўз навбатида барча мактабларда мусиқа маданияти фанини ўқитиш бўйича зарур моддий-техник база яратилиб, миллий ва замонавий чолғу асбоблари билан таъминланиши белгиланганлиги таъкидланди.

    Шу билан бирга, авваллари мусиқа маданияти фани ўқитувчилари малака тоифасини олиш учун фақат тест жараёнларида иштирок этишганлари, эндиликда уларга малака тоифаси беришнинг (Аттестация) янги тартиби жорий қилиниши ва бунда синовлар икки босқичда амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди. Жумладан:

    1-босқич – назарий;

    2-босқич – ижодий.

    Шунингдек, ҳар бир ҳудудий малака ошириш марказларига ўртача 2 тадан болалар мусиқа ва санъат мактаблари бириктирилиб, ушбу мусиқа мактабларида ижодий синовлар ўтказилиши;

    Ижодий синовлар топшириқлари, баҳолаш мезонлари ва комиссия аъзолари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиши;

    Комиссия таркибига Маданият вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларининг малакали мутахассислари жалб этилиши ҳақида маълумотлар берилди.

    Ҳаким Йўлдошев олган суратлар

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates