Мадрасаларда қайси фанлардан қабул имтиҳони ўтказилиши эълон қилинди

    Таълим 13 июн 2020 158461

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари бўлиб ўтадиган фанлар маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

    Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
    - 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
    - 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
    Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

    Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
    - “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
    - “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
    - “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

    Ҳадис илми мактаби бўйича:
    - “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
    - “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
    - “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates