Магистратура контрактини тўлаш учун талабаларга қандай имтиёзлар берилади?

    Ҳукуматнинг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарори билан белгиланган тартибга кўра, давлат ОТМларида ўқиётган хотин-қизлар учун магистрату­ра босқичи контрактининг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

    Хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

    Эркаклар учун қонунчиликда алоҳида имтиёзлар белгиланма­ган, шундай бўлса-да, умумий имтиёзлар мавжуд. Хусусан, давлат томонидан белгиланган банклардан 14% лик таълим кредити олиш мумкин. Таълим кредити 7 йил муддатга берилади.

    Кредит олиш учун банкларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

    — ариза;
    — шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда);
    — шартномада ўқишни тамомлашнинг муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
    — гаров ва кафиллик бўйича ҳужжат.

    Аризани исталган вақтда бериш мумкин, аниқ чекловлар мавжуд эмас.

    “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёш­лар дафтарига” киритилган ёшлар контрактининг 50% қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан (17 млн сўмдан) ошмаган қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза бериш керак.

    Контрактни иш ҳақи ёки бошқа даромадлардан тўлаганда солиқ имтиёзлари берилади. Яъни таълим учун сарфланган маб­лағлардан солиқ олинмайди.

    Имтиёздан қуйидаги кишилар фойдалана олади:

    — фарзанди шартнома асосида таҳсил оладиган ота-оналар (бунда фарзанд 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);
    — турмуш ўртоғи шартнома асосида ўқийдиган шахслар (таҳсил олаётган шахс 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);
    — ёшидан қатъи назар талабалар.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates