Қайд этилишича, шу йилнинг 11 июль санасигача 6 минг 270 та ариза келиб тушган.
Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Маълумот учун, ариза топширишда:
- — Бакалавр дипломи;
- — Чет тилини билиш сертификати керак бўлади.
Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:
- — Тегишли ютуқлари мавжуд;
- — Ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар).
Эслатиб ўтамиз, аризалар my.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.








