Магистратурага ҳужжат топширганларга аризаларини таҳрирлаш учун яна вақт берилди

    2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилди.

    Таъкидланишича, аризаларни кўриб чиқиш натижасида кўплаб мурожаатлар турли сабабларга кўра (танланган мутахассислик битирувчининг таълим йўналиши бўйича мос ёки турдош эмаслиги, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси юкланган ёки тўлиқ юкланмаган, ҳужжатлар сифатсизлиги ва б.) рад этилган.

    Шуни инобатга олиб, давлат олий ўқув юртлари магистратурасига ўқишга кириш учун онлайн ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабгорларга 9–10 август кунлари аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.

    Рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун 10 август куни соат 18:00 га қадар сўнгги имконият берилади.

    Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлар бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

    Хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли рад этилган аризаларни таҳрирлаш тавсия этилмайди, мазкур ҳолда қайта таҳрирланган аризалар кўриб чиқилмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates