Абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмаган

    Таълим 17 август 2023 1308

    mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 888 минг 472 нафар абитуриент тестга кирган.

    Блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг таҳлилларига кўра, 439 минг 337 нафар (49,4 фоиз) абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. Демак, улар мандат чиқмасидан аввал курашдан чиқди. Чунки 56,7 баллдан кам тўплаганлар квотада жой бўлса ҳам ўқишга кира олмайди", дейди блогер.

    56,7 дан кўп балл тўплаган абитуриентлар сони 449 минг нафарни (50,6 фоиз) ташкил қилади.

    Бу кўрсаткич ўтган йил билан солиштирганда бироз яхшиланган. Ўтган йили 51,2 фоиз, яъни 550 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган. Жорий йилда бу кўрсаткич 49,4 фоизга тушган.

    2023 йилда энг ёмон кўрсаткич, Сирдаро вилоятида (54,9 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса худди ўтган йилдагидек Тошкент шаҳрида (40,8 фоиз) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).

    8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олган. Ўтган йили 9 та ҳудуд эди, жорий йил Наманган вилояти натижани яхшилаб, 50% ликдан пастга тушган.

    Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:

    • ️ Тошкент шаҳри — 4,4%
    • ️ Бухоро — 4,4%
    • ️ Тошкент вилояти — 3,5%
    • ️ Наманган — 3,3%
    • ️ Фарғона — 2,4%

    Сирдарё ва Андижон вилоятида эса натижа ўтган йилгига қараганда ёмонлашган.

    "56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30%и дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30% билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30% билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки" деб таъкидлайди Хушнудбек.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates