Техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди

    Таълим 1 май 2025 10279

    Унга кўра, кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шаклларида жами 311 009 та қабул квотаси тасдиқланди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан 2025/2026 ўқув йилида 599 та техникумга 370 та касб ва мутахассислик бўйича қабул параметрлари тасдиқланди.

    Шундан:

    • — давлат гранти асосида — 205 729 та;
    • — тўлов-контракт асосида — 105 280 та.

    Шу билан бирга, халқаро таълим дастурлари жорий этилиши белгиланган 14 та техникумга жами 1680 нафар ўқувчини давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш белгиланди.

    Қабул параметрларида 9-синф битирувчилари учун 515 та техникумга жами 139 245 та квота (тўлиқ давлат гранти), 11-синф битирувчилари учун эса 549 та техникумга жами 171 764 та квота (шундан 66 484 та грант) ажратилган.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates