Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди. Бу бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни қабул қилинди.
Унга кўра, 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилиши сўралди.