«Маҳалла футбол етакчиси» лавозими жорий этилади

    Спорт 29 декабр 2023 1171

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни энг қуйи тизимгача тушириш ҳамда маҳаллардан бошлаб иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизимини яратиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.

    Қуйидагилар футбол етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

    • маҳалла ёшларини оммавий ва профессионал футболга қизиқтириш, шунингдек, бу борада турли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
    • маҳаллаларда мавжуд бўлган футбол бўйича спорт иншоотлари ҳамда бошқа спорт майдончаларидан тизимли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;
    • маҳаллада футбол бўйича эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари кесимидаги «маҳалла терма жамоа»ларини шакллантириш ҳамда уларни тайёрлаш;
    • маҳалла ёшларининг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитлар яратилганлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда футболни ривожлантириш бўйича спорт таълим ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
    • маҳаллалардаги ёш иқтидорли футболчи ёшларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал футбол таълим муассасаларига тайёрлаб бориш;
    • маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш, спорт инвентарлари билан таъминлаш ва «маҳалла терма жамоаларига қўшимча шарт-шароитларни яратиш бўйича маҳаллий ҳокимликларга таклифлар киритиш.

    Белгилаб қўйилишича:

    • футбол етакчиси туман (шаҳар) спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари билан келишилган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
    • туман (шаҳар) спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари футбол етакчисига номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига тавсия қилади;
    • футбол етакчиси фаолиятига умумий раҳбарлик туман (шаҳар) спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади;
    • футбол етакчиси лавозимига футбол соҳасида етарли тажрибага эга бўлган ва шахсий фазилатлари билан маҳаллада намуна кўрсатган номзодлар тайинланади.
    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates