Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маълум қилишича, уюшманинг Телеграм ижтимоий тармоғидаги ягона расмий канали — @uzmahallalari бўлиб, Уюшма фаолиятига оид барча расмий хабарлар Телеграмда фақат шу саҳифа орқали эълон қилинади.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятига тегишли ҳар қандай баёнот ёки ахборот фақат расмий манбалар орқали эълон қилинади.
Шу боис, ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий каналларда тарқатилаётган ёлғон ва асоссиз хабарларга ишонмасликни сўраймиз, — дейилади хабарда.








