Ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу турдаги қоидабузарлик жарималари оширилмаган, деб ёзади Тошкент вилояти ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Тўлаганов. У ахборот тарқатишда расмий манбаларга асосланишни тавсия этди.
Шунинг ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев ушбу маълумот нотўғри эканин маълум қилди.
Унинг ҳужжатларга асосланиб ёзишича, янги қонун билан тезлик учун жарима миқдорлари оширилган. Белгиланган тезликдан 20 гача оширилса — 1 баравар, 40 гача оширилса — 5 баравар, 40 дан оширилса — 9 баравар миқдорида жарима тўланади. Аввал ҳам шунақа эди, ҳозир ҳам шунақа.
"Фақат битта ўзгариш кирди. Яъни энди белгиланган тезликдан соатига 60 километр ошириб юборилса, 15 баравар (5 млн 625 минг сўм) жарима белгиланади. Яъни 60 тезлик белгиланган жойда 125 дан тезроқ юрганларга (5 захираси билан) 15 баравар жарима қўлланади. Илгари 40 дан оширилганда ҳар доим жарима бир хил эди.
Шунингдек, тезлик билан боғлиқ ҳолатларда бир йил ичида такроран содир этилса, баландроқ жарима тўлаш ҳам бекор қилинди.
Тезлик билан боғлиқ жарималар миқдорида бошқа ҳеч қандай ўзгариш йўқ", — дейди ҳуқуқшунос.