баннер
22 апр 2025
09:20

    Ёлғон ахборот тарқатиш жинояти учун қандай жавобгарлик белгиланган?

    Қонунчиликка кўра, ҳақиқатга мос келмайдиган, ижтимоий тартибсизликни келтириб чиқариши ёки фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ёлғон ахборотни тарқатиш жинояти учун жавобгарлик бор.

    Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, ушбу Кодекснинг 244 прим 1-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    — Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ёлғон ахборот оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари ёки бошқа коммуникация воситалари орқали амалга оширилган бўлса, айбдорга нисбатан жазо чораси қўлланилади, — дейди Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Беҳрўза Нормуродова. –Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддасига мувофиқ, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ва кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида, жуда кўп миқдорда зарар етказилган ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда ва уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    Бундай ахборотни тарқатишда шахснинг бевосита нияти ва уни исботловчи далиллар муҳим аҳамият касб этади.

    Шунингдек, қонунчилик ёлғон маълумот тарқатиш натижасида келиб чиқадиган зарарлар, шу жумладан, жамоатчиликнинг нотўғри хабардор қилиниши, паника ёки обрўсизлантириш ҳолатларига эътибор қаратади.

    Маълумот учун, ҳозирги кунда БҲМ 375 минг сўмни ташкил этади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech