Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан қилинадиган вазифалар муҳокама этилди

    Президентимизнинг шу йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, маҳалла тизимида янги лавозим эгалари – ёшлар етакчилари фаолият бошлади.

    Олий таълим муассасалари ўзларига бириктирилган маҳаллаларда бевосита ёшлар етакчилари орқали иш олиб боради.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида муассасага бириктирилган 11 та маҳаллада иш бошлаган ёшлар етакчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, университет мутасаддилари, маҳалла етакчилари иштирок этди.

    Университет томонидан маҳаллалардаги ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар, ментал арифметика, спорт тўгаракларини ташкил этиш жадваллари ишлаб чиқилган. Айниқса, бокс, волейбол, футбол, баскетбол билан шуғулланиш бўйича барча шароит яратилган.

    Маҳалла ёшлари ушбу жадвал асосида белгиланган вақтда ўзларига маъқул бўлган тўгаракларда қатнашади. Шунингдек, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун олийгоҳларга кириш имтиҳонларига тайёргарлик курсларини ташкил қилиш масаласида ҳам вазифалар белгиланди.

    Талабалар ва маҳаллалардаги ёшлар ўртасида мунтазам спорт мусобақалари, мусиқа ва китобхонлик тадбирларини уюштиришга келишиб олинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates