Маҳаллий арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти 15 сентябрдан оммавий тарзда берила бошлайди — "Ўзбеккўмир"

    Саноат 2 сентябр 2022 1591

    Маҳаллий кўмирни қаердан ва қай тартибда ҳарид қилиш мумкин? Аҳолида тушаётган саволларга "Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти мутахассислари жавоб беради.

    Савол: Ассалому алайкум! Аҳолига қиш мавсуми учун кўмир қачон берилади, кўмирни қандай тартибда олиш мумкин? Аҳолига мўлжалланган кўмирнинг сифати қай даражада бўлиши керак? Бизга майда кўмир берилиши мумкинми? Маҳсулот сифатидан қониқмасак, кимга мурожаат қиламиз?

    Баҳром Усмонов,

    Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Мирзачўл МФЙ.

    Жавоб: Аҳоли эҳтиёжлари учун маҳаллий арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти 15 сентябрдан оммавий тарзда берила бошлайди. Бу иш "Кўмир таъминот" МЧЖнинг республика бўйича 101 ҳудудий кўмир омбори ва шахобчаси орқали амалга оширилади.

    Сиз қиш мавсумида кўмир маҳсулотига эҳтиёж сезсангиз, ҳозирданоқ ўзингиз истиқомат қилаётган МФЙга мурожаат қилиб, кўмир олувчилар рўйхатига киритилишингиз керак. Ушбу рўйхат шакллантирилгач, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланади ва уйингизга яқин кўмир омборига юборилади. Кўмирни ана шу рўйхатга мувофиқ харид қилишингиз мумкин.

    Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир маркаси - БР, намлиги - 40 фоиз, куллик даражаси 17 фоиз, фракцияси -0-300 мм. Нархи (1 тн) - 300 300 сўм.

    Маҳаллий кўмир ҳарид қилаётганда, маҳсулотнинг сифат сертификатига мувофиқлигини текширинг.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates