Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Тожикистон бозорига янги дарвозалар очилмоқда

    Душанбе шаҳрида Ўзбекистоннинг 15 та саноат ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини тақдим этаётган “Made in Uzbekistan” Миллий кўргазмалар зали (шоурум) очилди.

    Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини илгари суришга қаратилган ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Кўргазма майдони ҳисобланган шоурум бир вақтнинг ўзида музокаралар ўтказиш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва мижозлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш учун платформа вазифасини бажаради. Шу ернинг ўзида маҳаллий хомашё базаси ва бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда саноат кооперациясини ривожлантириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш истиқболлари ҳам муҳокама этилмоқда.

    Ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг фикрига кўра, Тожикистон бозори ривожланиш учун улкан салоҳиятга эга. Шоурум фаолиятининг биринчи кунларидаёқ меҳмонларнинг, жумладан, харидорлар ва бўлажак бизнес ҳамкорларнинг унга бўлган катта қизиқиши кузатилди.

    Айрим қурилиш материаллари ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Тожикистонга маҳсулот етказиб бериш ҳамда бу борада яқин келажакда экспорт шартномаларини тасдиқлаш бўйича дастлабки келишувларга эришдилар.

    Шоурум Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш ва Тожикистон ишбилармон доираларини мамлакатимиз саноат салоҳияти билан таништиришнинг самарали воситасига айланиши кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates