Мактаб маъмуриятига таъсир чораси қўлланилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқаган “Яккабоғ туманидаги 80-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари калтакланди” номли видео тарқади.

    Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати видео бўйича расмий муносабат билдирди.

    Таъкидланишича, мазкур ҳолат 2023 йил 13 январь куни Яккабоғ туманидаги 80-мактабда содир бўлган. Ўша куни мактабнинг 6-синф (ҳозирда 7-синф) ўқувчилари Қ. А. ҳамда Т. Э. синф хонаси парталарини синдиришга уринган. Бу муҳокамада директор хонасида кадрлар менежери ва бошланғич синф ўқитувчилари ҳам бўлган.

    Ушбу мактаб фаолияти алоҳида тартибда меҳнат қонунчилигига асосан ўрганилаётганлигини ва ўрганишлар якуни юзасидан батафсил расмий ахборот берилиши маълум қилинди.

    Шунингдек, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни калтакланиши, мажбурий таъсир ўтказиш ҳолатини қўллаб-қувватламайди.

    Ўз лавозимига беписандлик билан қараган мактаб директори, ушбу жараёнга алоқадор барча педагогларга амалдаги қонунчиликка кўра жазо чораси қўлланишини маълум қилади.

    Қайд этилишича, ҳолат Яккабоғ туман ИИБ масъул ходимлари назоратига ҳам олинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates