Бу ҳақда “Халқ таълим инфо” хабар берди.
Қайд этилишича, Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни ҳисобланади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган.
1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Маълумот учун: таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.