Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.

    Давлатимиз раҳбарини аэропортда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Тангригули Атахаллиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

    Асосий тадбирлар эртага, 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

    Ўзбекистон етакчиси туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган " Замон ва цивилизацияларнинг ўзаро боғлиқлиги – тинчлик ва тараққиёт асоси" халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

    Давлатимиз раҳбари тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.