В.Жоллибеков тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Бирлашган Араб Амирликларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси каби масъулиятли лавозимларни муваффақиятли бажарган.