Мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичи кузатилган ҳудудлар маълум қилинди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида давомат билан боғлиқ ҳолатни ўрганди.

    Таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди:

    2022 йилда мактаблардаги ўртача давомат 83,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб 82,5 фоизга тушган.

    Ҳудудлар бўйича давоматнинг энг паст кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (57,8 фоиз), Жиззах (76,9 фоиз), Тошкент (75,8 фоиз) ва Фарғона (79,8 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    Энг юқори кўрсаткичлар эса Бухоро (89,1 фоиз), Сурхондарё (88,3 фоиз) ва Қашқадарё (88,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

    Предметлар кесимида, бошланғич синф ўқувчилари орасида энг паст давомат кўрсаткичлари ўзбек тили ва математика предметларида кузатилган.

    Ўрта синф ўқувчилари орасида ўзбек тили, информатика, адабиёт ва инглиз тили фанлари, юқори синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбек тили, информатика, алгебра ва инглиз тили фанларида давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган.

    Ота-оналар орасида ўтказилган сўров натижаларига кўра , бетоб бўлиб қолиши (75,4 фоиз), ота-онасига ишларда ёрдам бериши (8,9 фоиз), ота-онаси ишга чиқиши кераклиги, 6 ёшгача бўлган болаларга қарайдиган бошқа одам йўқлиги (3,1 фоиз), хусусий ўқитувчи/репетитор билан ўқиши (1,7 фоиз), мактабга бориши учун қўшимча харажатларга маблағ етишмаслиги (1,1 фоиз) ўқувчиларнинг дарс қолдиришидаги асосий сабаблардир.

    Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 8,5 фоизи фарзанди нима сабабдан дарс қолдирганини билмаслигини айтган.

    PISA маълумотларига кўра, Ўзбекистонда дарсларни кетма-кет уч ой қолдирган ўқувчилар улуши 18,5 фоизни ташкил этган.

    Бу кўрсаткич ўғил болалар орасида қиз болалар орасидаги кўрсаткичга нисбатан юқорироқ.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates