Ўзбекистонликлар асосан ўз оиласи билан саёҳат қилишни афзал кўради

    Туризм 30 апрел 2023 1257

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланишини ўрганиб чиқди: респондентларнинг 66,6 фоизи санитария-гигиена хизматларидан фойдаланиш имкониятларини етарли эмас, деб баҳолади.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланишини ўрганиб чиқди: респондентларнинг 66,6 фоизи санитария-гигиена хизматларидан фойдаланиш имкониятларини етарли эмас, деб баҳолади.

    Ўзбекистонда ички туризмнинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш мақсадида жорий йилнинг март-апрель ойларида онлайн тартибда сўров ўтказилди ва унда 1032 киши иштирок этди. Уларнинг 46,7 фоизини аёллар ва 53,3 фоизи эркаклар ташкил этди. Сўровда ички туризмнинг ривожланиши 20 та саволни ичига олган анкета усули ёрдамида баҳоланди.

    Онлайн сўров натижаларига кўра, мамлакатимизда ички туризмнинг қуйидаги хусусиятлари аниқланди:

    - саёҳатлар частотаси бўйича респондентларнинг 1/2 қисми (58,5 фоиз) йилига камида бир маротаба ички саёҳатга чиқади (шу жумладан 33,5 фоизи йилига бир маротаба, 16,6 фоизи 3 ойда бир маротаба, 8,3 фоизи ойига бир маротаба). Шу билан бирга, респондентларнинг 32,3 фоизи саёҳат қилиш ва мамлакатнинг диққатга сазовор жойларини кўриш истагини билдирган;

    - пул маблағларининг етишмаслиги (респондентларнинг 24,7 фоизи) ва бўш вақтнинг камлиги (27,0 фоизи) ички туризмнинг ривожланиши ва сайёҳлик хизматларига талабнинг ортишига салбий таъсир қилувчи омиллар сифатида қайд этилган. Агар эркакларда бўш вақтнинг етишмаслиги асосан уларнинг давлат ишида фаолият юритаётгани билан изоҳланса, аёлларда бўш вақтнинг камлиги уларнинг давлат ишида бандлиги ва бола парвариш қилаётгани билан боғлиқ;

    - ёш таркиби бўйича ички туризм иқтисодий фаол аҳоли орасида кенг тарқалган; мамлакат бўйлаб саёҳат қилувчиларнинг фаол тоифасини 26-35 ёш оралиғидаги фуқаролар ташкил қилади (респондентларнинг 33,4 фоизи), 36-55 ёш оралиғидагилар (33,6 фоиз). Саёҳат қилишни хоҳловчилар орасида айнан шу ёш гуруҳи етакчи сифатида қайд этилган (мос равишда 37,5 фоиз ва 33,9 фоиз);

    - ўзбекистонликлар асосан ўз оиласи (сўровда қатнашганларнинг 51,5 фоизи), дўстлари (26,0 фоизи) билан саёҳат қилишни афзал кўради. Бу эса аҳоли менталитети ва оила институтининг жамиятдаги аҳамияти билан боғлиқ;

    - зиёрат туризми (53,7 фоиз), тоғ курорт туризми (52,7 фоиз), маданий-маърифий туризм (36,4 фоиз), соғломлаштириш туризми (35,8 фоиз) ва соҳил туризми (35,4 фоиз) сўровда қатнашганлар орасида энг жозибадор туризм турлари сифатида эътироф этилган. Шу билан бирга, ёшлар (35 ёшгача) ўртасида экстремал спорт, фестиваль туризми ҳамда агротуризмга қизиқиш ортиб бормоқда.

    Аҳоли туризм соҳасининг инфратузилма қисмига қандай баҳо беради?

    1. Мамлакат бўйлаб туристик сафарларда аҳоли туроператорлар ва сайёҳлик агентликлари хизматидан фойдаланмаган ҳолда мустақил равишда саёҳат қилиш афзал билади. Шундай қилиб, респондентларнинг 52,6 фоизи мустақил саёҳат қилишини билдирган.

    2. Ахборот таъминоти ички туризмни ривожлантиришнинг муҳим воситасига айланмоқда. Йилига камида бир маротаба саёҳат қилувчи респондентларнинг 67,7 фоизи дам олиш жойини танлашда танишлари, дўстлари ва қариндошларининг, 50,0 фоизи ижтимоий тармоқларнинг, 31,0 фоизи махсус сайтларнинг тавсияларига асосланишини айтган.

    Аҳолининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатдан қониқишини баҳолаш муаммоларни ҳал этувчи омилларни гуруҳлаш имконини берди. Бунда муаммоларни ҳал этишнинг муҳимлик даражаси эътиборга олинди.

    1. Нисбатан долзарб омилларнинг биринчи гуруҳига йўллар сифати, меҳмонхона ва транспорт нархи, сув таъминоти ва канализациядан фойдаланиш киради.

    2. Омилларнинг иккинчи гуруҳига қаноатланмаслик даражаси ўртача бўлган туристик хариталар ва маълумотларнинг камлиги, транспорт топиш, умумий овқатланиш жойларида гигиена ва санитария қоидаларига қатъий риоя қилинмаслиги, электр энергиясидан фойдаланиш киради.

    3. Сўров натижалари диққатга сазовор жойлар ҳақида интернетдаги маълумотлар, меҳмонхона хизмати, меҳмонхоналарни қидириш ва овқатланиш жойларини топишга оид маълумотлар саёҳатчиларни нисбатан қониқтиришини кўрсатди ва улар омилларнинг учинчи гуруҳига кирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates