“Тез ёрдам” бригадалари ва операторлари фаолияти "Call back" тизими орқали баҳолаб борилмоқда

    39 минг 492 та мурожаатдан 30 минг 595 таси таҳлил қилиниб, фуқаролар томонидан 24 минг 729 та чақириқ сифати аъло, 4 минг 325 таси яхши, 14 таси эса қониқарсиз, дея баҳоланди.

    Тез тиббий ёрдам тизимини замонавий технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Шундан келиб чиқиб, юртимизда ҳозир бу соҳани инновацион усулларда ривожлантиришга киришилган. Муҳими, янгиланишлар дастлабки натижаларини бера бошлади.

    — Аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш “103” хизмати ходимларидан катта масъулият талаб этади, — дейди Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашев. — Ҳозирги кунда борди-ю юртдошларимиздан тизим шифокор ва ҳамширалари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашаётгани ҳақида эътирозлар келиб тушганда янги — “Тиббий йўналиш назорати” гуруҳи орқали муаммони бартараф этиш чоралари кўрилади.

    Хусусан, эндиликда ушбу замонавий тизим томонидан тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларининг хизмат вазифаларини ўз вақтида ва тўлақонли бажариши назорат қилиб борилади.

    Шунингдек, янги — "Call back" дастури орқали тиббий бригадалар ва Call-марказ операторлари фаолиятини баҳолаб бориш механизми ҳам йўлга қўйилди. Эътиборлиси, жорий йил август ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкент шаҳар “103” хизматига келиб тушган 39 минг 492 та мурожаатдан 30 минг 595 таси таҳлил қилиниб, фуқаролар томонидан 24 минг 729 та чақириқ сифати аъло, 4 минг 325 таси яхши, 14 таси эса қониқарсиз, дея баҳоланди. 1527 та ҳолатда эса фуқаролар томонидан қўнғироққа жавоб берилмаган.

    Қолаверса, "Free PBX" дастури ёрдамида барча тез тиббий ёрдам хизматига кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар аудиоёзуви назорат қилиняпти. Бу орқали қайси оператор фаол, қайси бири суст ишлаётгани ҳамда ўз вақтида жавоб берилмаган барча қўнғироқлар мониторинг қилиб борилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates