Малайзия ва Индонезияда Қашқадарё вилояти зиёрат туризми кунлари ўтказилади

    Туризм 19 декабр 2021 1279

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. 

    Дастлаб пресс-тур иштирокчилари Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Ислом оламида "Сайфул Ҳақ", яъни "Ҳақнинг қиличи" номи билан эътироф этиладиган бобокалонимиз ҳақида батафсил маълумот берилди.

    -Ушбу зиёратгоҳ давлатимиз раҳбари ташббуси билан ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Авазов. - Бу мақсадлар учун 17 миллиард сўмлик маблағ сарфланди. Бу ерда кутубхона, масжид ва музей ҳам барпо этилди.

    Келгуси йили февраль ойида Малайзия ва Индонезияда вилоятимизнинг зиёрат туризми кунларини ўтказишга ҳозирлик кўряпмиз. Бунинг учун махсус геопортал ишга туширилмоқда. Шунингдек, Туркия ва Мисрда ҳам вилоятимиз зиёрат туризмини кенг тарғиб қиляпмиз.

    Шу орқали йилига сайёҳлар оқимини 500 мингга кўтаришни режа қилганмиз.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates