Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини юксалтиришга қаратилган масалалар кўриб чиқилди

    Инвестициялар 8 август 2023 906

    Лазиз Кудратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

    Унда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини шакллантирувчи ислоҳотларнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди. Хусусан, халқаро тижорат судини ташкил этиш ва мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини юксалтиришга қаратилган бошқа воситаларни жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Сума Чакрабарти 2020 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти лавозимида фаолият юритган. Илгари у Буюк Британия Халқаро тараққиёт департаментида (2002-2007) ва Адлия вазирлигида (2007-2012) доимий котиб лавозимларида ишлаб келган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates