Мамлакатимизда 20-30 март кунлари “Ёшлар туризми ҳафталиги“ ўтказилади

    Мамлакатимизда 14 март 2025 707

    Ушбу ҳафталик муносабати билан Туризм қўмитаси чегирмалар эълон қилди.

    Туризм қўмитаси Наврўз байрами муносабати билан ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларни республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишга чорламоқда.

    Шунингдек, ҳафталик доирасида республикадаги жойлаштириш воситалари ҳамда овқатланиш шохобчалари томонидан 20 фоизгача чегирмалар жорий этилди.

    Бундан ташқари, “Вақф“ хайрия фонди томонидан 182 та зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳат қилиш ҳамда музей ва зиёратгоҳларга кириш чипталари учун 50 фоизгача чегирмалар белгиланган.

    Маълумот учун, мазкур ҳафталик Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорига мувофиқ ўтказилиб келинмоқда.