2024 йил 1-10 январь кунлари «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади

    Туризм 27 декабр 2023 1477

    Ушбу ҳафталик доирасида ёшлар учун йўл ва транспорт харажатларига, театр, кинотеатр ва концертларга киришда махсус чегирмалар берилади, музей ва маданий мерос объектларига кириш эса мутлақо бепул бўлади.

    Туризм қўмитаси 2024 йил 1-10 январь ўқув таътили кунлари «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилишини маълум қилди.

    Шунингдек, қўмита ҳафталик доирасида 7 ёшдан дан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларни республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишларини тавсия қилди.