Наманганда «Ёшлар туризми ҳафталиги» доирасида 2436 нафар ёшлар саёҳати ташкил этилди

    Туризм 6 январ 2023 1347

    «Ёшлар туризми ҳафталиги» доирасида «Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» шиори остида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан жорий йилнинг 5 январь куни ҳамроҳлари билан бирга 2436 нафар ёшлар (мактаб ўқувчилари) саёҳати ташкил этилди.

    Саёҳатга чиққан ёшлар учун Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қароний», «Биби Наима» зиёратгоҳларида, «Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани»да, «Афсоналар водийси»да, шунингдек, саёҳат дастури доирасида қўшимча Наманган давлат музейида ҳамда Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» очиқ осмон остидаги музейи ва «Исъҳоқхон тўра Ибрат» музейи ва шу номда ташкил этилган боққа саёҳат уюштирилди.

    Саёҳат давомида музей ходимлари томонидан музейни ташкил этилиш жараёнлари ҳамда Исъҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиларидан бўлганлиги ва унинг ҳаёт фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

    Музейдаги экспонатлар ва қадимий анжом ҳамда тарихий буюмлар ёш ўқувчиларда жуда катта таассуротлар қолдирди.

    Жумладан, болажонларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ўтказиш учун мамлакатимиздаги театр жамоалари томонидан турли дастурлар тайёрланиб, байрам туҳфаси сифатида тақдим этилмоқда.

    Тарихни ўрганиш, келажагимиз эгаларининг маънавиятини бойитиш баробарида уларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates