Ушбу ҳафталик доирасида ёшлар учун йўл ва транспорт харажатларига, театр, кинотеатр ва концертларга киришда махсус чегирмалар берилади, музей ва маданий мерос объектларига кириш эса мутлақо бепул бўлади.
Uzbekistan Airways «Ёшлар туризми ҳафталиги» муносабати билан 21 фоизлик чегирма эълон қилди.
«Ёшлар туризми ҳафталиги» доирасида «Янги йилда – Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» шиори остида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларидан жорий йилнинг 5 январь куни ҳамроҳлари билан бирга 2436 нафар ёшлар (мактаб ўқувчилари) саёҳати ташкил этилди.