Мамлакатимизда бир қатор педагогика институтлари ташкил этилмоқда

    Таълим 24 июн 2022 6686

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжатга кўра, қуйидагилар:

    - Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;

    - Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;

    - Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;

    - Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;

    - Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;

    - Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;

    - Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;

    - Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;

    - Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;

    - Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates