Манфаатлар тўқнашуви: 344 ҳолат аниқланди, 224 тага жарима қўлланилди

    Коррупцияга қарши кураш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви бўйича қонун талабларига амал қилиниши ҳолати юзасидан текширувлар олиб борганини маълум қилди.

    Ушбу жараёнда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳри қамраб олинди.

    Текширувлар натижасида 344 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Улардан:

    • 224 та иш бўйича жарималар тўланган,
    • 116 та иш бўйича суд қарорлари ижроси кутилмоқда,
    • 4 та иш ҳозирда судда кўриб чиқилмоқда.

    Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Административ жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193⁻⁴-моддасига мувофиқ расмийлаштирилиб, E-maʼmuriy ish тизими орқали судларга юборилди.

    Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар соҳалар кесимида:

    • 212 нафар – маҳаллий ҳокимликлар,
    • 31 нафар – қишлоқ хўжалиги,
    • 24 нафар – ёшлар сиёсати,
    • 13 нафар – мактаб ва мактабгача таълим,
    • 10 нафар – молия тизими,
    • 9 нафар – бандлик соҳаси,
    • 6 нафар – кадастр,
    • 5 нафардан – санитария ва фавқулодда вазиятлар,
    • 4 нафардан – соғлиқни сақлаш ва экология,
    • 3 нафардан – ветеринария, спорт, олий таълим ва адлия,
    • 2 нафардан – маданият, инвестиция, сув хўжалиги,
    • 1 нафардан – оила ва хотин-қизлар, қурилиш ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида.

    Агентлик томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ишлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates