“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида 18 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланди

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Рустамбек Эшбеков маълум қилди.

    “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талабларига мувофиқ тўлдирилган декларациялар таҳлил қилинганда, 18 та масъул ходимда манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжудлиги аниқланган. Жумладан, “Максам-Чирчиқ” АЖда 7 та, “Навоиазот” АЖда 5 та, “Фарғоназот” АЖда 4 та,“Деҳқонобод Калий Заводи” АЖда 1 та ҳолатда ўзаро яқин қариндошлар бевосита қўл остида ёки раҳбарлигида ишлаши натижасида вужудга келган манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар юзасидан жамиятлар бошқарув раисларининг кўрсатмасига асосан манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

    Шу билан бирга, меҳнат муносабатларида қонун бузилиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида жорий йилда жами 18 та хизмат суриштируви ўтказилган бўлиб, натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрланиб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. Жумладан, 6 нафар масъул ходимга ҳайфсан, 4 нафар ходимнинг иш ҳақидан жарима, 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 7 ҳолат бўйича ишлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилган.

    “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари томонидан жами 2885 та шартномалар тузилган. Мазкур тузилаётган шартномаларни ташаббускор томонидан контрагентларни ўрганиш орқали унинг ишончлилиги, молиявий барқарорлиги, давлат амалдорлари билан алоқадорлиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини текшириш орқали бўлиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш ишлари 819 та шартномада амалга оширилган.

    Ҳисобот даврида тизим корхоналарида жами 1,6 млрд. сўмлик товар моддий бойликлари камомади аниқланган бўлиб, ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилган тушунтириш ишлари ва тадбирлар натижасида қуйидаги коррупцион хавф-хатарлар олди олинди ва тегишли таъсир чоралари кўрилиши таъминланди. Жумладан, “Деҳқонобод Калий заводи” АЖда 0,5 Га ерни вақтинча фойдаланишга беришда манфаатлар тўқнашуви олдини олиш билан бирга “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид бўлган битим тузишнинг олди олинди.

    Ўзкимёсаноат”АЖ ва унинг тармоқ корхоналарида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун “Антикоррупцион назорат” номли @uzkimyosanoatanticorbot “Телеграм-бот” ишга туширилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates