Иқтисодиёт университети – Ўзбекистонда тьюторлик ҳаракатининг бешиги

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 26 март 61 (583)-сонида муаллиф Азизбек Амоновнинг “ТЬЮТОРЛИК: талабалар билан ишлашда инновацион услуб” номли мақоласига газета таҳририятига муносабатлар йўлланди.

    Муҳаммаджон Қуронов:

    — Тьюторлик — Ўзбекистон олий таълим тизимига кириб келди. Тьюторлик тарихда ўзини оқлаган, Европани Ренессансга тайёрлаган тарбиявий тизим. Бу тизим мамлакатимизда дастлаб Иқтисодиёт университетида бир неча йил давомида синовдан ўтди. Шу маънода Иқтисодиёт университети – Ўзбекистонда тьюторлик ҳаракатининг бешиги, деса бўлади.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети Беш ташаббус маркази координатори, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Азизбек Амоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 26 март 61 (583)-сонидаги мақоласи ўзининг инновацион руҳи билан одамни ўзига тортади. Унда олий таълим тизимидаги тарбиявий ишларни модернизация қилишда тьюторлар меҳнати, маҳоратининг роли очиб берилибди.

    Мақола самимий, мароқли чиққан. Талабалар тарбиясида учраган муаммолар ва уларни ҳал қилишда тьюторларнинг роли очиб берилибди. Масалан, унда ўтган даврларда олий таълим муассасасида “куратор” қандай ишлагани тасвирланган. “Маълумки,”, дейди муаллиф. Яқин йилларгача ОТМларда мураббийлик тизими асосида иш олиб бориларди. Бунда мураббийлик тизими профессор-ўқитувчи хоҳласа-хоҳламаса мажбурий юклама сифатида академик гуруҳларга бириктирилган. Бу мажбурлов юкламасидан ташқари, ўқитувчи сифатида ўзининг катта масъулияти ҳам турган. Ўқитувчи бир кунда уч пара дарси бўлса, бириктирилган гуруҳларга фақатгина танаффус вақтида эшикдан мўралаб ёки гуруҳ сардоридан шунчаки “ким бор?”, “ким йўқ?”лигини билиш, “нима муаммо бор” деб сўрашдан кўп узоқлашмаган”.

    Мақолада жамланган ривожланган давлатлар тажрибаси қизиқарли баён қилинган. “Оксфордда 90 фоиз, Кембрижда эса 75 фоиз тьюторлар 1 ёки 2 талаба билан иш олиб боради. Улар талабаларга ҳам ўқиш, ҳам таътил пайтида раҳбарлик қилишади, маънан устозлик қилишади”, дейди муаллиф.

    Мақолада амалий таклифлар бор. Жумладан, тьюторларларнинг ҳудудий мулоқот майдончаси ва тажриба алмашинувларини йўлга қўйиш, моддий-маънавий рағбатлантириш тизимини кучайтириш, “Йил тьютори”, “Энг фаол тьютор”, “Энг намунали тьютор” каби бир қанча номинациялардан иборат ҳудудий, республика босқичида ўтказиладиган кўрик-танловларни йўлга қўйиш, тьюторлик мақоми ва даражасини юксалтиришга оид меъёрий асосларни яратиб бориш каби таклифлар ўртага ташлангани тьюторлар талаба ёшларнинг яқин кўмакчиси, Устози бўлишларига умид уйғотади.

    Санжарбек Давлетов,

    Урганч давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори, тарих фанлари доктори:

    — Муаллиф Азизбек Амоновнинг тьюторлик тизими ҳақидаги мақоласи фикримни тортти ва ўз навбатида муносабат беришга ундади. Ҳақиқатда ҳам мақолада муаллиф томонидан келтирилиб ўтилган кўпгина маълумот ва масалалар ўринлидир. Урганч давлат университетида шу соҳага маъсул сифатида олиб борган кўп йиллик тажрибамдан келиб чиқиб шуни таъкидлашим жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи билан ташкил этилган «тьюторлик» ташкилий-методик ёрдам тизими талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, мақола муаллифи тўғри таъкидлаганидек, Янги Ўзбекистоннинг замонавий билим ва тафаккурга эга талаба-ёшлари билан тизимли равишда ишлаш имконини беради. Буни олий таълим даргоҳимиз мисолида кўрадиган бўлсак, бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин:

    биринчидан, агар ўтган йиллар давомида мураббийлар билан фаолиятни давом эттирганимизда биз ёшлар тарбияси, хоҳиш-истаклари ва уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш каби ўта муҳим жараёнларни амалга оширишда кўплаб қийинчиликларга учрардик;

    иккинчидан, бугунги кунда Урганч давлат университетида 30 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади. Кундузги бакалавриат таълим йўналишларида эса қарийб 20 минг нафар талаба тахсил олади. Бу кўрсаткичлар талабалар контингенти сўнгги 5 йилда 4,2 баробар кўпайганидан далолат беради. Кўриниб турибдики, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш йўлида таълим-тарбия сифатини таъминлашда нафақат замон талаблари, балки талаба-ёшлар сони ҳам бир неча баробарга ошган. 15 минг нафар талабани қамраб олган 1-3-босқичлар академик гуруҳларида бугунги кунда 100 нафардан ортиқ тьюторлар самарали ишларни ташкил этиб келмоқда. Бу дегани, биринчи проректор жамоасига декан муовинларидан ташқари, қўшимча 100 нафар дан ортиқ тезкор, талабаларни ҳар бири билан индивидуал ишлай оладиган ёрдамчи кучдир.

    учинчидан, бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган муҳим вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жойларда янгича ёндашувлар асосида ёшлар билан ишлаш тизими шакллантирилмоқда. Бу борада олий таълим тизимида аҳлоқий-тарбиявий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, турли танловлар, спорт мусобақалари ва бошқаларда ҳар бир ёшни қамраб олиш олдимизда турган муҳим вазифалар саналади. Ва бугун тьюторлар тизими бу жараёнларни амалга оширишда муҳим роль ўйнамоқда.

    тўртинчидан, тан олиш керак, олий таълим муассасаларида тьюторлик тизими ташкил этилганидан факультет деканатлари елкасидаги оғир масалалари нисбатан камайди, талабалар билан манзилли ишлаш тизими тартибга солинмоқда, ижро интизоми янада мустаҳкамланмоқда.

    бешинчидан, талаба-ёшларни қийнатган кўплаб муаммолар, уларнинг хоҳиш-истаклари, ташаббуслари, таклиф ва тавсиялари тўлақонли факультет деканлари, раҳбариятга етиб келмоқда.

    Умуман ушбу тизимнинг ташкил этилиши ва йўлга қўйилиши мен каби олийгоҳларнинг кўплаб раҳбарияти айниқса, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорларнинг кутган истаклари бўлди.

    Айтула Абдурайимова,

    СамДУ тьютори:

    – Мен “Янги Ўзбекистон” газетасини мунтазам ўқиб бораман. Кеча газетани ўқиб муаллиф А.Амонов томонидан тьюторлик тизими ҳақидаги ажоби мақолани ўқидим ва ўзим ҳам тьютор бўлганим учунми газетага фикрларимни қўллашга қарор қилдим.

    Шуни айтишим керакк, бугунги кунда давлат олий таълим муассасалари раҳбарларидан тортиб токи тьюторларгача ҳатто талабалар учун ҳам янги ташкил этилган тьюторлик тизими жуда маъқул келди. Сабаби, олийгоҳ раҳбарлари мураббийлик тизимини ташкил этиш, мураббийларни ишлатиш ва уларни фаолиятида юзага келадиган муаммоларига ечим топиш, моддий-техник таъминоти таъминлаш каби кўплаб муаммолар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 сентябрдаги буйруғи билан ўзининг батамом ечимини топди. Шу кундан бошлаб олийгоҳларда тьюторлик тизими яъни университет раҳбарияти – ректор, проректор, факультет деканлари, декан муовинларининг суянадиган энг керакли ходими, ёрдамчиси ҳамда талаба-ёшларнинг яқин устози, “ота-онаси”, “сирдорши”, “дўсти” сифатида ҳаракат механизми яралди. Биз яхши шароитьда, яхши инсонлар ва меҳнатга яхши ҳақ тўлаш эвазида ўзимиз сепвган касб билан шуғуланиш имконига эка бўлдик. Муаллиф мақолада келтирган кўпгина манбалар асл маънода тўғри ва А.Амонов вилоят тьюторлари учун ташкил этилган тренерлик жараёнидаги маърузаларида ҳам тизим корига хизмат қиладиган кўплаб амалий, ҳаётий мисолларга таянган маълумотларни тьюторларга етказган. Муаллифга миннатдорлик билдираман.

    Сожида Раҳмонова,

    Бухоро давлат университетининг Педагогика инстиути тьютори:

    — А.Амоновнинг “ТЬЮТОРЛИК: талабалар билан ишлашда инновацион услуб” номли мақоласини ўқиб. Илгари мураббийлик тизимида ишлаганим учунми, тьюторлик тизими ҳам мураббийликдай бўлса керак деган уй-фикрда иш бошлагандим. Аммо, ишга қабул қилишдан бошлаб токи шу кунга қадар фаолиятим давомида шунга амин бўлдимки, янги ташкил этилган тьюторлик тизими мутлоқ бошқача экан. Тьюторга қўйилган талаблар, мақсад ва вазифалари, амалий ишларининг механизмлари бугунги ва келажак авлодни кўзи, ғояси, қарашлари, онги ва тафаккурига ҳамоҳанг бўлиши. Ўз навбатида тьютор ҳам ўтгани лекин бу тизим анча амалий қизиқ ва ёшлар билан кенг ва чуқурроқ ишлашни талаб қилиши ҳамда ўзига хос педагогик, психологик, замонавий билим-кўникмалар талаб қилишини англагани ва бунинг учун ўз устида доимий изланишиш олиб бориши кераклиги (ва бошқ.) ....

    Дилдора Амонова,

    талабанинг онаси:

    — Мақолага фикрим ўта ижобий. Тизимни ташкил этилгани жуда яхши бўлгани, илгари катта ўғлим Рустам университетда 4 йил ўқиган ва унинг мураббийсини танимасдим ҳам! Ҳозирда кичик ўғлим Достонбекни инстиутдаги мураббийси бугунги номи – тьютори ўғлим дарсга бир кун келмаса ўғлингиз Достон келмади, танчми, соғ-омонми деб сўраши, вақти-вақти билан дарсларни ўзлаштириши ҳақида ахборот бериб турар ёки институтнинг шароитлари, талабалар турар жойига эҳтиёзи борми деб йил бошидан сўраши ёки ижарага турса ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб берилиши ва бошқа кўплаб амалий маслаҳталар билан тез тез йўқлаб туради. Тьютори борлиги учун ўғлим Достоннинг ўқишларидан хавотирим умуман йўқ. Ўзи ҳам ўқишидан мамнун. Юртбошимизга, давлатимизга, институт раҳбарияти ва айниқса, тьюторига раҳмат.

    Дилшод Ражабов,

    Фар ДУ талабаси:

    — Муаллиф А.Амоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига тьюторлик тизими бўйича ёзган мақоласини ўқиб мақола бўйича ўз фикрларимни таҳририятга ёздим. Ҳақиқатдан ҳам тьюторлик жуда зўр ташкил қилинган тизим экан. Менга раҳбарлик қилаётган тьюторимдане жуда мамнунман. Сабаби:

    1. Мени университетга келган кунимдан университетни таништиришдан тортиб токи ТТЖга жойлашишим, ўқишларни ўзлаштиришим, дарсдан бўш вақтимда тадбирга ёки университетда ташкил этилган турли клубларга иштирок этишимгача ўзини беминнат маслаҳатларини бериб келяпти.
    2. Кўпгина ҳолларда мени тўғри маслаҳатлари билан муаммолардан, тушкинлик ҳолатидан ва бошқа вазиятларга тушиб қолишимни олдини оляпти. Масалан: куни кеча ўқитувчим билан тушунмовчилик эвазига зиддиятга бориб қолдик. Тьюторим бу вазият манга ҳам, ўқитувчимга ҳам асл ҳолатини айтиб иккимизни шу салбий ҳолатдан чиқарди. Ўқитувчим ҳам, ман ҳам у кишидан мамнун бўлдим. Яна яқинда оиламизда оғир жудолик бўлиб, отам ўтиб қолган эдилар. Тюторим курсдошларим билан таъзилар билдириб, дўстларим билан моддий кўмак ташкил этди. Ва университетда ташкил этилган ижтимоий ҳимоя комиссияси билан боғланиб контракт тўловимга ҳам кўмаклашишни ташкил этяпти.

    Умуман санасам яхшиликлари кўп. Раҳмат тизимни ташкил этганларга, раҳмат тьюторим Дилбар опага.

    Абдулазиз Абдурахмонов,

    ТДИУ талаба:

    — Мен “Янги Ўзбекистон” газетасида муаллиф Азизбек Амоновнинг тьюторлик тизими билан боғлиқ мақоласини ўқидим, ўз фикрларимни таҳририятга жўнатяпман. Мақола зўр. Мақолани ўқиб мен ҳам тьюторлик тизими, тьюторим Гулчехра Махсумованинг фаолияти менинг тақдиримдаги айрим ходисаларини айиб ўтмоқчиман. Мен 2021 йил ўқишимни кўчириб университетга келганимда тьюторим қарши олиб университет билан тўлиқ таништирган ва талабалар турар жойида жой бўлмагани учун университетда ташкил этилган ижара хондонларини топишга кўмаклашувчи маркази ходимлари билан боғланиб ижара хонадони топишимга ва ижара тўлови 50 фоизини тўлаб беришга кўмаклашди. Яна оиламизда бир неча маротаба турли маросимлар бўлганида факультет декани, декан муовинларига тушинтириб менга ушбу маросимларда иштирок этиш учун вилоятга маълум вақтга бориб келишимга ёрдам берган. Ҳозирда тьюторимга шунчалик ишонаманки, ҳатто онамдан яширадиган шахсий сирларимни ҳам у кишига беъмалол айтаман ва у бунда ҳам ўзининг ҳаётим учун ижобий ўзгариш қилишга сабаб бўладиган фиркларини билдиради. Албатта, университет раҳбарияти, тьюторимга миннатдорлигимни айтаман.

    Акмал Назаров,

    Бухоро давлат университети кафедра мудири

    — А.Амоновнинг Тьюторлик тизими ҳақида “Янги Ўзбекистон” газетасида ёзилган мақолани ўқиб ўзимнинг тизим ҳақидаги айрим фиркларимни билдиргим келди. Ҳақиқатдан ҳам биз дунё, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўзимизда қўллашимиз ҳам зарур экан. Масалан, тьюторлик тизими ҳам шундай ижобий тажриба намунаси. Мен 2021 йил 30 сентябрда вазирликнинг ушбу тизимни жорий этилиши ҳақида эшитиб қандай бўлар экан-а, яна ўша мураббийлик тизимидек бўлса керак деган ўй-хаёлар ўтган эди, бошимдан. Лекин мани бир неча ойлар-ки, университетда фаолият юритаётган, мен дарс бераётган аудиториядаги талабалар тьюторларининг ҳаракатларини, меҳнатларини кўряпман. Жуда яхши ишларни амалга оширишяпти. Улар талабани дарсларга ўз вақтида келиб-қетиши, дарс жараёнида талабани тартибли ўтириши, дарсдан бўш вақтида турли тадбирлар ёки танлов, тўгаракларга жалб қилиши, талабани қизиқишларини йўналтириш, талабанинг ота-онаси билан ҳамда маълумотлар базасини шакллантиришга каби кўпгина ишларни амалга ошираётганини эътироф этиш керак. Бу тизим олий таълим тизимида таълим-тарбия сифатини ошишига ижобий таъсир қилишига ишонаман. Албатта, тизим ходимлари малакасини ҳар йили ошириб бориш ҳам керак бўлади.

    Ризамат Жабборов,

    фуқаро:

    — “Янги Ўзбекистон” газетасида А.Амоновнинг мақолани ўқиб ўзимни олий таълим тизимида янги ташкил этилган тьюторлик тизими, тьютор ўзи ким деган саволимга атрофлича жавоб олдим. Бугунги глобаллашув шароитида, дунёдаги, минтақадаги турли салбий зиддиятлар кечаётган бир даврда агар мақолада келтирилганидек, бу янги тизим олийгоҳларда кенг жорий қилинса, келтирилган маълумотлардек ишлар ташкил этилиб, ёшлар таълим-тарбиясига шундай эътибор билан хизмат қилса, албатта ўзининг ижобий самарасини беради. Бугунги ёшларни тьютор каби доимий таълим-тарбиясига, уларнинг қизиқиш ва интилишлари, хоҳиш истаклари, бўш вақтларини унумли ташкил этиш каби доимий ишлар билан банд бўлаган масъулар, мутасаддиларни сани кўпайиши жуда муҳим. Чунки, ёшлар турли “зарарли одатларга”, “Ахбоорот хуружлари”, “ғоявий-мафкуравий ўйинларга” чалғимай, ўз вақтида барча яхши фазилат, яхши билим, яхши касбларни эгаллаб, мамлакат бугуни ва келажагини юксалтиришга хизмат қилиши керак. Ўйлайманки, тьюторлик тизимининг мақсади ва амалий ишлари мана шундай бунёдкорллик йўналтирилгандир.

    Обиджон Умматов,

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг “Тьюторлар фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг қилиш” бўлими бошлиғи:

    — Муаллиф, ҳамкасбим ва вилоятларда эълон қилинган мақола тизими бўйича тренерлик вазифасини ўтаган Азизбек Амоновнинг мақоласини ўқиб, таҳририятга қуйидаги фикрларини йўлладим.

    Дарҳақиқат, муаллиф А.Амонов олий таълим тизимидаги янги жорий қилинган қолаверса, саноқли олий таълим муассасалари жумладан иқтисодиёт университетида тажриба синовдан ўтказилганлигини инобатга олиб жуда чиройли тарзда тизим ходимларига услубий йўриқнома шаклида фикрларини келтирган. Ҳақиқатдан ҳам мақолани ўқиб тизимнинг тарихи, бугуни ва келажаги ҳақида кенг маълумотларга эга бўлиш мумкин.

    Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Республиканинг 140дан ортиқ ОТМлари тьюторлари ва декан муовинлари учун ташкил этилган ушбу ўқув-семинар ва семинар-тренинглар жуда самарали бўлди. Чунки, янги ташкил этилган тизимда фаолият бошлаган тьюторлар ўз вазифаларини бажаришда дастлаб ёки тез-тез учраб турадиган масалалар ва уларнинг ечимлари ҳамда декан муовинларининг тьюторлар билан ҳамкорликда ишларни қандай ташкил этиш борасидаги амалий механизмлар замонавий методлар орқали муҳокама қилинди, ўрганилди. Ўз-ўзидан маълумки, ушбу семинарларда тьюторлар томонидан мулоқатлар жараёнлари ва махсус сўровнома орқали тизимни янада яхшилаш, амалиётга учрайдиган турли муаммоли ҳолатлар, масалалар, амалий ечимини кутаётган кўплаб саволлар, таклиф ва тавсиялар олинди. Масалан: тьюторларларнинг мунтазам ўқувларини тизимли равишда ташкил этиб бориш; ҳудудий мулоқот майдончаси ва тажриба алмашинувларни йўлга қўйиш; уларнинг меҳнат шароитлари ва моддий техника воситалари билан таъминланиши; тьюторлик тизимида моддий-маънавий рағбатлантириш тизимини кучайтириш; “Йил тьютори”, “Энг фаол тьютор”, “Энг намунали тьютор” каби бир қанча наминациялардан иборат ҳудудий, республика босқичида ўтказиладиган кўрик-танловларни йўлга қўйиш; тизимда маълумот ва ҳисоботларни тайёрлаш ва масъуллар билан алмашиш; тьюторлик мақоми ва даражасини юксалтиришга оид меъёрий асосларни яратиб бориш кабилар шулар сирасига киради.

    Ўқув-семинар ва семинар-тренингларда кузатилди-ки, олий таълим муассасаларида тьюторларини ишга қабул қилиш бўйича олийгоҳларнинг раҳбарияти, мутасаддилари адолатли ва муносиб ходимларни ишла олишган. Уларнинг талабалар билан ишлаш борасидаги билими, тафаккури, мулоҳазаси ва ўзларинг дунёқараши кенг, психологик, педагогик тажрибаси борлиги, бойлиги аён бўлди. Ўйлайманки, янги ташкил этилган бу тизим, тьюторлар жамоасининг келажаги порлоқ ва ўз олдига қўйган шарафли вазифаларни удалашади.

    Мен муаллиф А.Амоновнинг ажойиб тьютор учун услубий қўлланма сифатида ёзилган мақоласини ўта ижобий баҳолаб, бу борадаги янада кенгроқ маълумотлар берадиган мақолаларини кутиб қоламан.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates