баннер
23 мар 2025
06:19

    Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

    2025 йил 1 сентябрдан:

    • умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
    • умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
    • I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

    2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича

    20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech