Ҳукумат қарорига кўра, бакалавриат таълим йўналишларига ажратилган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан 10 фоизгача бўлган миқдорда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тоифадаги абитуриентлар (кейинги ўринларда — белгиланган тоифадаги абитуриентлар) учун давлат гранти асосидаги қўшимча қабул параметрлари ажратилади.
Бунда муайян бакалавриат таълим йўналиши бўйича давлат грантига ўтиш балининг 80 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган белгиланган тоифадаги абитуриентлар ажратилган давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда талабаликка тавсия этилади.