Марбург вируси дунёда янги пандемияга сабаб бўлиши мумкин

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин орада сайёрамизда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди. Бунга дунё бўйлаб Марбург вируси кенг тарқалиши сабаб бўлиши мумкин.

    Экспертлар хулосасига кўра, оғир геморрагик иситмани келтириб чиқарувчи ушбу инфекциядан ўлим даражаси ўта юқори — 90 фоизга тенг.

    Ҳозир Африка қитъасининг Руанда давлатида мазкур патология билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Олимлар хавфли вирус энди Ер юзи бўйлаб кенг тарқалишидан хавотирда.

    Маълум билишича, Марбург иситмаси одамларга кўршапалаклардан юқиши мумкин. Қолаверса, инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали ҳам фаол тарқалади.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.

    Касаллик белгилари бошқа тропик иситма патологиялари билан ўхшаш. ЖССТ маълумотларига кўра, аломатлар тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.

    Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез судирги юз беради. Қолаверса, диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.

    Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлиши эҳтимоли бор.

    Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда Марбург вируси Гана ва Экваториал Гвинея мамлакатларида ҳам рўйхатга олинган эди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates