Мард аскарларимизнинг қаҳрамонлиги доим эсимизда сақланади

    Бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон Республикасида 3 та Иккинчи жаҳон уриш қатнашчиси қолди.

    Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди. Кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди.

    Ўзбекистоннинг бошқа барча ҳудудлари қатори Қорақалпоғистондан 66 минг қорақалпоғистонлик жангчилар ҳам Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган. Хусусан, 1941 йилнинг 1 ноябрига қадар Қорақалпоғистонда 20 та батальон, 114 та рота, 955 та бўлинма ташкил этилган.

    1941 йил 3 декабрда 97-Қорақалпоқ алоҳида миллий бригадаси тузилиб, унинг сафларига кўнгилли равишда 5 минг 500 нафар хизматчи ва ёшлар кирган. Урушга қатнашган мард аскарларимиз фашизмга қарши жанг олиб борган. Улардан 34 минг аскар жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

    Бугунги кунга келиб Қорақалпоғистон Республикасида 3 та Иккинчи жаҳон уриш қатнашчиси қолди.

    Уларнинг бири Алланиязов Генжемурат ҳисобланади. Генжемурат 1925 йили туғилган. 1943 йилнинг 5 март куни жанг майдонларига отланган. Алланиязов Генжемурат 76-уқчи дивизиясида фашистларга қарши кураш олиб борган.

    Қаҳрамонимиз Украина, Руминия, Молдавия, Австрия, Чехословакия давлатларини фашистлар босқинидан озод қилиш жангларида мардлик намунасини кўрсатган. 1945 йил февраль ойида Венгриянинг пойтахти Будапешт шаҳрини озод қилишда душманлар томонидан отилган снаряд парчаларидан оғир жароҳат олган.

    Генжемурат ота урушдан сўнг 1950 йилгача “миномётчи” сифатида хизмат қилиб, “сержант” аскарий даражасига эришган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates