“Маърифат улашиб” лойиҳаси талабаларга чинакам маънавий озуқа бўлди

    Шу йилнинг 28 сентябрь куни Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси таниқли шоир, таржимон Амир Худойберди, Гуландом Тоғаева, Алишер Боймуродов ва талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди.

    Ушбу учрашувда ижодкорлар ўзларининг Ватанга муҳаббат, севги-садоқат, жасурлик, меҳнатсеварлик, одамийлик ҳақида ёзган шеърларидан ўқиб, ёшларни билим олишга, юрт тараққиёти учун муносиб кадрлар бўлиб етишишга чақирди.

    — “Маърифат улашиб” лойиҳаси бутун республикамизда амалга ошириляпти, — деди институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Улуғбек НУРУЛЛАЕВ. – Ушбу лойиҳа асосида бугунги кунгача институтда “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Мунозара” дебат беллашувлари, “Мушоира” ва адибларнинг ҳаётига бағишланган тадбирлар ўтказилди. Ўйлайманки, бугунги учрашувдан талабалар ўзларига керакли билимларни ўзлаштирди. Зеро, китоб ўқишга, адабиётга қизиққан, ижодга меҳр қўйган талабалардан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

    Тадбир сўнгида ижодкорлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида институт ҳовлисига дарахт кўчатлари ўтқазди. Сўнг эса “Мушоира” клуби аъзолари билан учрашув ташкил этилиб, институт ҳудудида жойлашган Маҳдуми Аъзам ёдгорлиги, тарихда буюк саркарда ва Самарқанд амири бўлган Баҳодир Ялангтўш қабри зиёрат қилинди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates