Ҳолат бўйича, Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 27 сентябрь куни Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Қапчуғай” маҳалласида ўзаро қариндош бўлган эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, — дейилади хабарда.