Туркия — Ўзбекистон учинчи таълим форуми доирасида ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқандда ўтказилишига оид тарғибот тадбири бўлиб ўтди

    Тарғибот тадбирида 300га яқин иштирокчилар, шу жумладан, Туркиянинг ЮНEСКО миллий офиси раҳбарияти, Туркия олий таълим кенгаши раҳбари Эрол Ўзвар бошчилигида 50 та Туркиянинг етакчи олийгоҳлари раҳбарларини жамлади.

    Форум Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий масалалари, шунингдек, ЮНEСКОнинг жаҳон таълимини ривожлантиришдаги ролини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди. Иштирокчилар бўлажак конференция мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва таълим соҳасидаги ташаббуслар сифатини оширишда муҳимлигини таъкидладилар.

    Мутахассислар келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилар экан, таълим стандартларини такомиллаштириш ва таълим жараёнига замонавий технологияларни интеграциялашувига ёрдам берадиган қўшма дастурлар ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. Тадбир Ўзбекистон ва Туркия университетлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик йўлида муҳим қадам бўлди ва бу ўз навбатида минтақада таълим ривожига хизмат қилади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates