Марказий Осиё урбан-форуми Тошкентдаги бир майдонда минтақа ва жаҳон меъморларини жамлади

    Тошкентда Марказий Осиё урбан-форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир яқин ва узоқ хорижлик дизайнерлар, меъморлар ва шаҳарсозларни ўзига жалб этувчи марказга айланди.

    Спикерлар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон шаҳарларининг меъморлари, Британия меъморлари Қироллик институти томонидан тузилган “100 нафар амалиётчи аёл меъмор” рейтингидан вакиллар, етакчи ишлаб чиқарувчи ва девелоперлик компаниялар, дизайн бюролари ва тегишли йўналишларда таълим олаётган талабалар бор.

    Форумни Ўзбекистон ёш меъморлар бирлашмаси ташкил этди. Ушбу тадбирни ўтказиш орқали Тошкентни урбанистиканинг долзарб муаммолари атрофида экспертлар бирлашмасининг бошланғич нуқтасига айлантириш ғояси бир йилдан ортиқ вақт давомида мутахассислар доирасида фаол муҳокама қилинган, сўнгра ташаббус босқичма-босқич соҳа ривожланиши учун қўшма амалий ҳаракатлар режасига айланган.

    Форумнинг асосий касбий кун тартибидан ташқари, маърузачиларнинг катта қисми гендер тенглиги ва дизайн ҳамда меъморчиликда аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратди.

    Форумни ўтказиш ғояси технологияларни ўзгартириш ва шаҳарларни кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни талаб қиладиган қурилиш шиддати фонида пайдо бўлди. Бундай урбанизация натижалари меҳнат бозорларига босим, инфратузилманинг ёмонлашуви ва иқлим ўзгаришларига заифлашувни ўз ичига олади. Масалан, Нур-Султон, Олма-ота, Бишкек, Душанбе ва Тошкент мунтазам равишда энг ёмон ҳаво сифати бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаб келяпти. Минтақа мамлакатлари муносиб ҳаёт сифатини таъминлаш ва ўзига хослигини сақлаб қолиш учун инвестициялар ва шаҳар инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга муҳтож.

    Марказий Осиё Урбан-форуми давлат органлари, хусусий сектор ва меъморчилик, қурилиш, экология ва рақамли технологиялар соҳасидаги мутахассисларни очиқ мулоқотда бирлаштириш учун платформага айланди. Иштирокчилар шаҳарларни ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан транспорт инфратузилмаси, экология ва уй-жой масалалари, иқтисодий ривожланиш жиҳатлари, келажакдаги шаҳарларни шакллантириш, урбанизациялашган муҳитда аҳоли турмуш сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқдилар.

    Муҳокамалар якунида шаҳарсозлик масалаларида мавжуд муаммо ва хатарларни ҳал этиш, Ўзбекистон давлати, бизнеси ва аҳолисининг табиатни ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи меъёрий базани такомиллаштиришга қаратилган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.

    Форум якунида иштирокчилар урбанизация жараёнларида барқарор ривожланиш тамойилларини илгари суриш бўйича якуний декларацияни имзоладилар.

    Ўзбекистон ёш меъморлар бирлашмаси.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates