Нонуштани ўз вақтида қилмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

    Инсон саломатлиги аксарият ҳолларда истеъмол қилинадиган маҳсулотларга боғлиқ. Аммо баъзида ишимиз кўплигини важ қилиб, вақтни тежаш учун нонуштадан воз кечамиз. Кейин касалликлардан тортиб, то семиришгача бўлган мувозанатсиз овқатланиш оқибатларига дуч келамиз.

    Нонуштанинг организм учун муҳим эканининг бир қанча сабаблари мавжуд.

    1. Нонушта озуқа моддалари захирасини тўлдиради. Биз ухлаётганимизда тана ишлашда давом этади ва кун давомида олинган озуқа моддаларини сарфлайди. Шунинг учун, эрталаб уларнинг захирасини тўлдириб олиш зарур.

    2. Нонушта чиройли қоматга эришишнинг бир йўли. Эрталабки тановул нафақат кун давомида куч-қувват билан таъминлайди, балки тушлик ва кечки овқатнинг калория миқдорини камайтиришга ҳам ёрдам беради. Яъни нонушта қилмаган инсон кейинги тановул вақтларида кўпроқ таом ейиш эҳтимоли юқори.

    3. Нонушта ошқозон шиллиқ қаватининг ҳолатини яхшилайди. Ошқозонда мунтазам равишда хлорид кислотаси ишлаб чиқарилади ва тунда у кўп миқдорда тўпланади. Агар уйғонгандан кейин ошқозонга ҳеч нарса тушмаса, у ҳолда ўзининг шиллиқ қаватини сарфлайди. Бу оғриқ, кўнгил айниши каби қатор нохуш оқибатларга олиб келади. Бундан ташқари, сафро ичак моторикасининг табиий стимулятори эканлигини ва унинг турғунлашуви оғирлик, ич қотиши ва дам бўлишига сабаб бўлишини унутмаслик керак.

    4. Нонушта моддалар алмашинувини ишга туширади. Тана кун давомида озиқ-овқатларни яхши қабул қилиши учун углеводларга бой бўлган дастлабки таом қабули керак. Бу эса нонушта давомида амалга оширилади. Шундан сўнг организмда моддалар алмашинуви тўғри бошланади. Статистик маълумотларга кўра, мунтазам равишда нонушта қиладиган одамларнинг метаболизми ундан воз кечганларнинг метаболизмига қараганда 5-6 фоиз тезроқ.

    5. Эрталабки тановул юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Гарвард тиббиёт мактаби олимларининг таъкидлашича, нонушта қилмайдиган одамлар йўл-йўлакай ёғ ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиб, етишмаётган энергиянинг ўрнини тўлдиришга уринишади. Зарарли холестериннинг тўпланиши эса метаболизмни секинлаштиради, қон босими ва юракка тушадиган юкни оширади.

    Демак, нонуштага бефарқ муносабатда бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Гастроэнтеролог ва диетологларнинг фикрига кўра, мувозанатли нонушта соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳар куни нонушта қилсангиз, нафақат вазнингиз нормаллашади, балки соғлиғингиз ҳам яхшиланишига эришасиз.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates