Марказий Осиё мамлакатларининг Ҳамкорлик индекси ҳисоблаб чиқилди

    2017-2021 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари Кооперация индексининг қиймати 1,3 баробарга ортиб, 28 фоиздан 38 фоизгача ўсган.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги Ҳамкорлик индексини (Кооперация индекси) ҳисоблаб чиқди.

    Таҳлил натижаларига кўра, 2017-2021 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари Кооперация индексининг қиймати 1,3 баробарга ортиб, 28 дан 38 фоизгача ўсганлиги аниқланди.

    Индекс қиймати савдо айланмаси, инвестициялар оқими, савдо қиймати, сайёҳлар ва миграция оқими каби кўрсаткичлар бўйича ҳисобланади.

    1. Минтақа мамлакатлари бир-бирининг иқтисодиётига киритаётган инвестицияларнинг ортиши индекс қийматининг ошишига энг катта ҳисса қўшди. Шундай қилиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги инвестиция оқимлари (кирувчи ва чиқувчи) ҳажмининг умумий инвестиция оқимлари ҳажмидаги улуши 5,6 баробар ошди.

    2. Ўсишнинг иккинчи муҳим кўрсаткичи минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши ҳисобланади. Ўзаро товар айланмасининг умумий товар айланмасидаги улуши 1,5 баробар кўпайди.

    3. Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро савдо қиймати бошқа савдо шериклари билан савдо қийматига қараганда ўртача 4 баробар паст. Марказий Осиё минтақасида минтақа доирасида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича фаол сиёсат олиб борилаяпти.

    4. Бугунги кунга келиб, мамлакатни саёҳат қилиш мақсадида тарк этган Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг 80 фоиздан ортиғи минтақавий туризмни афзал кўради. Бу умумий тарих ва бир хил қадриятларга асосланган минтақа мамлакатларининг кучли маданий интеграциясидан далолат беради. Шу муносабат билан Марказий Осиё мамлакатларининг Кооперация индекси доирасида умумий сайёҳлик оқимларида минтақавий туризмнинг улуши 83 фоизни ташкил этади.

    5. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги миграция оқимларини ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш мумкинки, Марказий Осиё мамлакатларига яшаш ва ишлаш учун келган одамларнинг атиги 15,3 фоизи ушбу мамлакатларнинг фуқаролари. Яъни, Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси учун минтақа яшаш ёки иш қидириш мамлакатини танлашда устувор аҳамиятга эга эмас.

    Маълумот учун: индекс минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар умумий жараённинг бир улуши сифатида баҳоланади, деган қоидага асосланади. Масалан, бунга ушбу мамлакатларнинг умумий товар айланмасида минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айланмасининг улушини келтириш мумкин.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates