Маркировкаланмаган маҳсулотлар савдоси давлат бюджетига зарар келтиради

    Алкогол ва тамаки маҳсулотлари реализацияси билан шуғулланувчиларда ўтказилаётган солиқ назорати тадбирлари тўғрисида Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади: 

    Ўзбекистон Республикасида 2021 йил 1 январдан алкогол ва тамаки маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этилган.

    2022 йил 13 июнгача (1 йилу 6 ой ) алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотувчиларига маркировкаланмаган маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш имконияти берилди.

    Шунга қарамай, солиқ органлари томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида ўтказилган текширишлар давомида алкогол ва тамаки маҳсулотлари савдоси қоидаларини кўп миқдорда бузиш ҳолатлари аниқланди.

    Хусусан, фақат жорий йилнинг октябр-декабр ойлари давомида рақамли маркировкаланмаган 1,9 млрд сўмлик 168,7 минг дона алкогол ва 0,9 млрд сўмлик 81,4 минг дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.

    Рақамли маркировкаларнинг йўқлиги бир қатор салбий оқибатларга олиб келади:

    Биринчидан, товарнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаб бўлмайди, бу эса соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкин бўлган контрафакт ва қалбаки маҳсулотларни аҳолига сотиш хавфини сезиларли даражада оширади.

    Иккинчидан, маркировкаланмаган маҳсулотлар савдоси натижасида мажбурий бўлган солиқлар ва йиғимларнинг тўланмай қолиши Давлат бюджетига зарар келтиради.

    Учинчидан, “уддабурон” тадбиркорлар томонидан алкогол ва тамаки маҳсулотларининг солиқ ва йиғимлар тўланмаган ҳолда реализация қилиниши интизомли тадбиркорлар учун рақобат майдонида тенгсизликни келтириб чиқаради.

    Солиқ органлари томонидан контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, давлат буджети тушумларини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, шунингдек, истеъмолчилар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мурожаатлар асосида алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 572 та субектда текширувлар ўтказилди.

    Натижада қонун бузилишларга йўл қўйган 491 та хўжалик субектларига нисбатан Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига мувофиқ 49,9 млрд сўмлик молиявий жарималар қўлланилди. 4 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

    Амалга оширилган чора-тадбирлар алкоголли маҳсулотларни сотишдан бюджетга ундириладиган солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатиб, ноябр ойида ўтган 10 ойдаги солиқ тушумларига нисбатан 189 фоизга ошган (134 млрд сўмга нисбатан 252 млрд сўм).
    Жорий йилда алкогол ва тамаки маҳсулотлари аксиз солиғи бўйича Давлат буджетига тушумларнинг умумий прогнози 4,4 трлн сўм.

    Солиқ қўмитаси сотувчиларни Солиқ кодексининг 227 прим 1- моддасида назарда тутилган жазо чораларини (охирги ҳисобот чорагидаги соф тушум миқдорида) ҳисобга олишга, алкогол ва тамаки маҳсулотларини реализация қилишнинг қонуний тартибини бузмасликка чақиради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates