«Яндекс» Ўзбекистон бюджедига 10 ойда 125 миллиард сўм маблағ ўтказди

    Дастлаб йиллик солиқ тушумлари миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган эди.

    Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Яндекс»нинг глобал бош директори Даниил Шулейко билан учрашди. Томонлар такси агрегаторлари орқали йўловчи ташиш соҳасида муваффақиятли фискализация бўйича фикр алмашишди.

    Солиқ маъмурчилигида шаффоф механизмлар кутилаётган тушум кўрсаткичларини сезиларли даражада оширди. Дастлаб йиллик солиқ тушумлари миқдори 100 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган эди, аммо ҳақиқатда 10 ойда 125 миллиард сўм бюджетга тушумлар таъминланди.

    Қўмита хабарида таъкидланишича, бу натижалар компания билан ҳамкорликдаги ишларнинг самарадорлигини ва йўловчиларни ташиш соҳасида шаффоф солиққа тортишнинг аҳамиятини тасдиқлайди.

    Хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлаш орқали фаолият турларини легаллаштириш йўлида ҳамкорлик давом эттирилади, дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates