Яширин иқтисодиётга қарши ўтказилган 1 315 та назорат тадбирларида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган

    Ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 10,8 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.

    Солиқ органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида, умумий овқатланиш соҳасида онлайн – НКТдан фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субектлари томонидан айрим товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя қилиниши бўйича сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

    Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган 1 315 та назорат тадбирларида қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Натижада ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 10,8 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.

    Умумий овқатланиш соҳасида :

    • 960 та ҳолатда харидорга онлайн-НКТдан 117,4 млн сўмга чек берилмаганлиги ҳамда 529,8 млн сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмаганлиги;
    • 113 та ҳолатда 141 нафар норасмий ишчилар фаолият юритаётганлиги;
    • 63 та ҳолатда маркировкаланмаган 4,6 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги;
    • 15 та ҳолат (назорат хариди)да тўловларни жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига ўтказиш орқали амалга оширилганлиги;
    • 41 та ҳолатда фойдаланилаётган автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилинмаганлиги аниқланган.

    Маркировкалаш қоидаларига риоя қилиниши (121 та дори воситалари ва тиббий буюмлар 114 та алкоголь, 84 та тамаки, 34 та маиший техника сотувчилар):

    • 343 та ҳолатда онлайн-НКТдан 32,4 млн сўмга чек берилмаганлиги ҳамда 283,2 млн сўм нақд пуллар онлайн-НКТга кирим қилинмаганлиги;
    • 47 та ҳолатда маркировкаланмаган 63,4 млн сўмлик маҳсулотлар савдога қўйилганлиги;
    • 21 та ҳолатда 6,3 млн сўмлик акциз маркасиз ва ҳужжатсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланди.

    Бундан ташқари, Солиқ қўмитаси ходимлари томонидан алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи «У.Ш» МЧЖда ўтказилган сайёр солиқ текширувида:

    • 31,1 млн сўмлик товар моддий захиралари қолдиғи омборларда мавжуд эмаслиги;
    • 38,9 млн сўмлик товар моддий захиралари қолдиғи омборларда ортиқчалиги;
    • 960,9 млн сўмлик 139,4 минг дона ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлар бухгалтерияда акс эттирилмаганлиги;
    • 1 507,4 млн сўмлик 199 минг дона ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотлари бўйича маълумотлар «Асл белгиси» ахборот тизимига юборилмаганлиги;
    • 7 нафар ишчиларнинг иш ҳақи суммаси ҳисоботда акс эттирилмаганлиги аниқланди.

    Натижада СК 223- ва 227 прим 1- моддаларига асосан корхонага нисбатан 426,7 млн сўм молиявий жарима қўлланилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates