Солиқ қўмитасининг қатор ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматлари фаолиятида узилишлар бўлади

    2024 йил 7 декабрь соат 00:00дан 10 декабрь соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.

    Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда, деб ёзади қўмита ахборот хизмати.

    Шу муносабати билан, 2024 йил 7 декабрь соат 00:00дан 10 декабрь соат 06:00га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.

    Хусусан:

    – Электрон ҳисоботлар;

    – ЭРИ;

    – ЭҲФ* (7-8 декабрь кунлари);

    – Нотариал идоралари томонидан фуқаролик ҳолати бўйича маълумот қабул қилиш;

    – корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;

    – маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (тасниф.солиқ.уз);

    – фискал маълумотлар оператори билан боғланишлар;

    – электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.

    * ЭҲФ тизими 9-10 декабрь кунлари иш фаолиятида бўлади

    Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўралди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates